Помощник/ассистент руководителя

XONSAROY DEVELOPMENT · Toshkent shahri · 25.4 mln so'm

РАҲБАРНИНГ БИЗНЕС-АССИСТЕНТИ / ОПЕРАЦИОН МЕНЕЖЕР Талаблар: • Номзоднинг жинси: аёл. • Ёши: 33–35 ёш. • Олий маълумот (менежмент, иқтисодиёт ёки қурилиш муҳандислиги йўналиши афзал). • Бошқарув, лойиҳаларни мувофиқлаштириш ёки раҳбар ёрдамчиси сифатида камида 5 йиллик иш тажрибаси. • Қурилиш ёки девелопмент соҳасида иш тажрибаси. • Ўзбек ва рус тилларини билиш, бошқа тилларни билиш устунлик беради. • Advanced Excel ва MS Project дастурларида эркин ишлаш. • Таҳлилий фикрлаш, жараёнларни тизимлаштириш, лидерлик, талабчанлик, стрессга чидамлилик ва муаммоларни мустақил ҳал қилиш қобилияти. Лавозим мажбуриятлари: • Раҳбарнинг буйруқлари, топшириқлари ва йиғилиш баённомаларида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш. • Бўлимлар, айниқса лойиҳалаш, таъминот ва ишлаб чиқариш фаолиятини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва раҳбарга ҳисобот тақдим этиш. • Қурилиш объектларидаги иш ҳажмларини тасдиқланган графиклар билан солиштириш, кунлик ва ҳафталик маълумотларни базага киритиш. • Компания фаолиятини ривожлантириш, муаммоларни бартараф этиш ва бизнес-жараёнларни такомиллаштириш бўйича режалар ишлаб чиқишда иштирок этиш. • Раҳбарнинг иш жараёнларини мувофиқлаштириш, кундалик масалаларни саралаш ва бўлимлар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш. Иш шароитлари: • Иш графиги: 6/1. • Душанба–жума: 09:00–18:00. • Шанба: 13:00 гача. • Иш ҳақи: 2 000 АҚШ доллари. • Иш жойи: марказий офис ҳамда заруратга кўра қурилиш объектлари ва бўлимлар. Мурожаат учун телефон

Toshkentda ishlar · IshMap.uz — barcha vakansiyalar