Кассир хостес PIC NIC ICE CREAM га .

Камрончик · Farg'ona · 6 mln so'm – 8 mln so'm

PIC NIC жамоасига КАССИР қизларни ишга таклиф қиламиз! Янги очилган ёпиқ музқаймоқ павильонимиз учун мижозлар билан хушмуомала қила оладиган, масъулиятли ва озода кассир қизлар керак. Асосий вазифалар: мижозлардан буюртма қабул қилиш; тўловларни қабул қилиш; маҳсулотлар ҳақида хушмуомала тарзда маълумот бериш; иш жойи ва касса тартибига риоя қилиш; мижозларга илиқ кайфият улашиш. Биз қуйидаги фазилатларга эътибор қаратамиз: хушмуомалалик ва ширинсўзлик; одобли, мулойим ва самимий муомала; покизалик ва озодалик; масъулиятлилик ва тартиблилик; табассум билан хизмат кўрсата олиш; дидли ва ёқимли феъл-атвор. Иш йил давомида доимий ва барқарор. Мавсумий эмас. Агар сиз одамлар билан ҳурматли ва самимий муомала қилишни билсангиз, кассирлик ишига масъулият билан ёндашсангиз — сизни жамоамизда кутиб қоламиз. Манзил: Фарғона шаҳар, 5-оилавий поликлиника ёнида Мўлжал: Фрунзе массиви, Теннис корти Иш вақти: 10:00–23:00 Ойлик маош: 7 000 000 – 8 000 000 сўм Телефон: *

Farg'onada ishlar · IshMap.uz — barcha vakansiyalar