Ун ишлаб чикариш ЛАБОРАНТИ
veschi099 · Toshkent shahri · 10 mln so'm
Ун ишлаб чикариш ЛАБОРАНТИ.
Ун ишлаб чиқариш заводига буғдой, ун ва кепак сифатини назорат қилиш учун лаборант талаб қилинади.
Лавозим мажбуриятлари:
- буғдой, ун ва кепакнинг лаборатория таҳлилларини ўтказиш;
- буғдойнинг намлиги, ифлосланганлиги ва бошқа сифат кўрсаткичларини аниқлаш;
- тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш;
- намуналар олиш ва лаборатория ҳужжатларини юритиш;
- сифат кўрсаткичларидаги оғишларни ўз вақтида аниқлаш ва технологга хабар бериш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- лаборант сифатида камида 1 йиллик иш тажрибаси;
- ун ишлаб чиқариш ёки донни қайта ишлаш корхонасида иш тажрибаси бўлиши мақсадга мувофиқ;
- буғдой ва ун сифатини лабораторияда текшириш усулларини билиш;
- масъулиятлилик, диққатлилик ва интизомлилик;
- сменали иш графигида ишлашга тайёрлик.
Иш шароитлари:
- иш жойи: Жиззах вилояти, Гагарин шаҳри;
- иш ҳақи: суҳбат натижасига кўра, номзоднинг тажрибаси ва малакасидан келиб чиқиб белгиланади;
- расмий ишга жойлаштириш: келишув асосида;
- иш графиги: келишув асосида.
- узоқ муддатли ҳамкорлик имконияти.
Ун ишлаб чиқариш соҳасида амалий иш тажрибасига эга номзодлар кўриб чиқилади.
Боғланиш учун телефон: *.