Refleksologiya dsp zpr ras oqitib, ish beramiz

Dilnoza · Toshkent shahri · 3 mln so'm

РЕФЛЕКСОЛОГИЯ МАРКАЗИГА ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ! Жамоамизга масъулиятли, хушмуомалали, ўз ишига қизиқувчи ва ривожланишга интилувчи ходимларни таклиф қиламиз! БИЗ ҲАҚИМИЗДА Бизнинг марказимизда рефлексология йўналиши бўйича муолажалар олиб борилади. Ҳар бир боланинг ҳолати ва касаллик даражасига қараб натижалар турлича бўлиши мумкин. Айрим ҳолатларда муолажалардан сўнг ижобий ўзгаришлар кузатилиши мумкин: • Биринчи сеансдан кейин мушак тонусининг пасайиши; • Тез-тез қусиш кузатиладиган болаларда қусишнинг камайиши ёки тўхташи; • Судорога хуружлари орасидаги интервалнинг узайиши ва хуружлар давомийлиги ёки кучининг камайиши. Натижалар ҳар бир боланинг индивидуал ҳолатига боғлиқ бўлиб, олдиндан кафолатланмайди. ТАЛАБЛАРИМИЗ Масъулиятли ва интизомли бўлиш; Берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш; Одамлар билан хушмуомала мулоқот қилиш; Ўрганишга ва касбий ривожланишга қизиқиш; Иш бошланишидан 10 дақиқа олдин иш жойида бўлиш, иш формасини кийиш ва иш жойини ишга тайёрлаш; Иш жараёнида тозалик, тартиб-интизом ва масъулиятга риоя қилиш. Тажрибага эга мутахассисларга устунлик берилади. БИЗ СИЗГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ Қулай иш шароити; Дўстона ва аҳил жамоа; Барқарор иш имконияти; Касбий ўсиш ва ривожланиш имконияти; Иш ҳақи ва иш графиги суҳбат асосида келишилади. Ишга қизиқувчи номзодлардан резюме юборишларини сўраймиз. БИЗНИНГ ЖАМОАМИЗГА ҚЎШИЛИНГ БИРГАЛИКДА ЎСАЙЛИК ВА РИВОЖЛАНАЙЛИК!

Toshkentda ishlar · IshMap.uz — barcha vakansiyalar