Проффесионал кондитер опа сингилларимизни ишга оламиз.
Камрончик · Farg'ona · 6 mln so'm – 9 mln so'm
PIC NIC ICE CREAM ЖАМОАСИГА КРЕАТИВ ВА ИСТЕЪДОДЛИ КОНДИТЕР ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗНИ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!
Биз ўз касбини севадиган, янгилик яратишга қизиқадиган, нафис дидли ва ижодкор кондитер опа-сингилларимизни жамоамизга таклиф этамиз!
БИЗДА ҚАНДАЙ МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ?
Премиум музқаймоқлар ва муаллифлик совуқ десертлари
Венский ва бельгияча вафлилар
Турли хил шоколадли, мевали ва ўзига хос ширинликлар
Янги рецептлар асосида тайёрланадиган эксклюзив десертлар
Музқаймоқ ва десертлар тайёрлашнинг барча зарур жараёнлари ўргатилади!
БИЗ СИЗГА НИМАЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ?
Ижод қилиш ва янги ғояларни амалга ошириш учун барча зарур шароитлар.
Ўзингиз яратган рецептлар, янги таъмлар ва оригинал безакларни амалиётда синаб кўриш имконияти.
Касбий маҳоратингизни ошириш ва ривожланиш учун қулай муҳит.
3 кунлик стажировка — иш жараёни билан яқиндан танишиш ва ўз қобилиятингизни намоён этиш имконияти.
БИЗ УЧУН ЭНГ МУҲИМ ТАЛАБЛАР:
Креативлик — янги рецептлар, ноодатий таъмлар ва бетакрор десертлар яратиш қобилияти.
Нафис дид — маҳсулотнинг таъми, кўриниши ва тақдимотига алоҳида эътибор.
Тозалик ва озодалик — санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш.
Интилувчанлик — янгиликларга қизиқиш, доимий изланиш ва ўрганишга тайёрлик.
Масъулиятлилик — ишга виждонан ёндашиш, сифат ва тартиб-интизомга риоя қилиш.
Мустақил фикрлаш — ўз ғояларини илгари суриш ва уларни тайёр маҳсулотга айлантира олиш.
БИЗГА ШУНЧАКИ ТАЙЁР РЕЦЕПТ БЎЙИЧА ИШЛАЙДИГАН ХОДИМ ЭМАС, БАЛКИ ЯНГИ ТАЪМЛАРНИ КАШФ ЭТАДИГАН, ЎЗ ИЖОДИЙ ҒОЯЛАРИГА ЭГА КОНДИТЕР КЕРАК!
Ойлик маош: 6 000 000 – 9 000 000 сўм
Иш вақти: 10:00 – 22:00
Стажировка: 3 кун
Манзил: Фарғона шаҳри, Теннис корти, 5-оилавий поликлиника ёнида.
Мурожаат учун: *
PIC NIC ICE CREAM
Агар сиз учун қандолатчилик шунчаки касб эмас, балки ижод, илҳом ва завқ манбаи бўлса — биз айнан сизни излаяпмиз!