Руководитель отдела маркетинга и рекламы

FOREVER CARE · Toshkent shahri · 7 mln so'm – 12 mln so'm

Обязанности: • Halovat Matras жамоасига натижага ишлайдиган, тажрибали ва масъулиятли маркетолог қидиряпмиз. Асосий мақсад — сифатли лидлар сонини ошириш, савдони кўпайтириш ва брендни Ўзбекистон бўйлаб ривожлантириш. Асосий вазифалар • Facebook ва Instagram орқали реклама кампанияларини режалаштириш ва назорат қилиш. • Маркетинг стратегияси ва ойлик рекламa режасини ишлаб чиқиш. • Матраслар учун янги реклама ғоялари, офферлар ва акциялар ишлаб чиқиш. • SMM мутахассис, видеограф ва дизайнер ишларини мувофиқлаштириш. • Reels, Stories ва реклама видеолари учун техник топшириқлар тайёрлаш. • Лидлар сони ва сифатини таҳлил қилиш, савдо бўлими билан ҳамкорлик қилиш. • CRM орқали лиддан сотувгача бўлган конверсияни кузатиш. • Реклама бюджети ва натижаларини назорат қилиш. • Ҳафталик ва ойлик ҳисобот тайёрлаш. • B2C ва B2B йўналишлари учун алоҳида маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш. • Номзодга талаблар • Маркетинг соҳасида камида 2 йиллик тажриба. • Facebook Ads Manager ва Instagram рекламаси билан ишлаш тажрибаси. • Лидогенерация ва савдони ошириш бўйича амалий тажриба. • Реклама натижаларини рақамлар асосида таҳлил қилиш қобилияти. • CPL, CAC, конверсия, ROMI ва ROI кўрсаткичларини тушуниш. • Контент режа, оффер ва рекламa креативларини ишлаб чиқиш кўникмаси. • CRM ва Excel/Google Sheets билан ишлаш. • Савдо бўлими билан биргаликда натижа учун ишлаш. • Масъулиятлилик, ташаббускорлик ва натижага йўналганлик. • Қўшимча устунликлар: • Матрас, мебель ёки ишлаб чиқариш соҳасида ишлаган бўлиш. • B2B савдо ва дилерлар билан ишлаш тажрибаси. • Meta Conversions API, CRM интеграциялари ва лид сифатини оптималлаштиришни билиш. • Маркетинг бюджети ва жамоани бошқариш тажрибаси. • Биз таклиф қиламиз • Маош: суҳбат натижаси ва тажрибага қараб келишилади. • KPI ва натижага қараб бонус тизими. • Ўсиб бораётган ишлаб чиқариш компаниясида ишлаш имконияти. • Маркетинг стратегиясини мустақил ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконияти. • Раҳбарият билан бевосита ишлаш. • Натижа қандай баҳоланади? • Сифатли лидлар сони. • Лиддан сотувгача бўлган конверсия. • Бирта сифатли лиднинг нархи. • Реклама орқали келган савдо ҳажми. • Реклама бюджети самарадорлиги. • B2B бўйича янги дўконлар ва дилерларни жалб қилиш натижаси. • Муҳим: Бизга фақат реклама юритадиган эмас, балки маркетинг орқали савдо натижасини ошира оладиган мутахассис керак. Ариза учун: Резюмени, аввалги ишларингиз натижаларини ва кейсларингизни юборинг.

IshMap.uz — barcha vakansiyalar