Инженер по охране труда и технике безопасности
STAR FIX SAVDO · Toshkent shahri
Кимёвий маҳсулотлар (лак-бўёқ) ишлаб чиқарувчи замонавий корхонамиз жамоасига Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича муҳандис ни таклиф этамиз.
Асосий вазифалар:
• Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
• Ходимлар учун меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ўтказиш;
• Иш жойларида хавфларни аниқлаш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
• Шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш;
• Бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш;
• Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатлар ва ҳисоботларни юритиш;
• Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Талаблар:
• Меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ёки муҳандислик йўналиши бўйича олий маълумот;
• Шу йўналишда камида 2 йиллик иш тажрибаси;
• Амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги ва меъёрий ҳужжатларни билиш;
• MS Office дастурларида эркин ишлаш;
• Масъулиятли, ташаббускор ва таҳлилий фикрлаш қобилиятига эга бўлиш.
Биз таклиф қиламиз:
• Расмий ишга қабул қилиш;
• Профессионал ривожланиш имконияти;
• Барқарор ва аҳил жамоада ишлаш;
• Компания хисобидан тушлик;
• Тошкентда ётоқ жойи йўқлар учун ётоқ жойи ва 3 махал иссиқ овқат.