Финансист

STAR FIX SAVDO · Toshkent shahri

Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо йўналишларида молиявий ҳисоботлар тайёрлаш, молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда компаниянинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича тажрибага эга мутахассис қидирмоқдамиз. Асосий вазифалар: • Cash Flow, Profit and Loss ва Balance Sheet молиявий ҳисоботларини тайёрлаш ва таҳлил қилиш; • Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо йўналишлари бўйича молиявий ҳисоботларни шакллантириш; • Рентабеллик, ликвидлик, маржа, операцион харажатлар, EBITDA, умумий даромад ва соф фойда кўрсаткичларини назорат қилиш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш; • Компания капиталини ошириш бўйича молиявий ечимлар ва таклифлар ишлаб чиқиш; • Бюджетларни шакллантириш ва уларнинг ижросини назорат қилиш; • Молиявий моделлар (Financial Model) тузиш ва таҳлил қилиш; • ROI кўрсаткичини ҳисоблаш ва инвестициялар самарадорлигини баҳолаш; • Турли даврлар ва йўналишлар бўйича ҳисоботларни ўзаро солиштириш, фарқларни аниқлаш ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш; • Молиявий кўрсаткичлар асосида раҳбарият учун таҳлилий хулосалар ва таклифлар тайёрлаш; • ERP тизимларини молиявий ҳисоботлар жараёнига жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш. Номзодга қўйиладиган талаблар: • ACCA ёки IFRS йўналишида билим ва иш тажрибасига эга бўлиш; • Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо соҳаларида молиявий ҳисоботлар тайёрлаш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш; • Cash Flow, Profit and Loss ва Balance Sheet ҳисоботларини мустақил шакллантириш ва таҳлил қилишни билиш; • Молиявий кўрсаткичларни ҳисоблаш, солиштириш ва улар асосида хулоса чиқариш кўникмасига эга бўлиш; • Бюджетлаштириш, молиявий моделлаштириш ва инвестициялар самарадорлигини баҳолаш бўйича тажрибага эга бўлиш; • ERP тизимларини тушуниш, улар билан ишлаш ва жорий этиш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш; • Microsoft Word, Microsoft Excel, Google Sheets ва бошқа офис дастурларидан эркин фойдалана олиш; • Интизомлилик, босиқлик, диққатлилик, синчковлик ва масъулиятлилик; • Кучли таҳлилий фикрлаш ва муаммоларга ечим топиш қобилияти; • Презентация тайёрлаш ва молиявий маълумотларни тушунарли тарзда тақдим этиш кўникмаси. Биз таклиф қиламиз: • Барқарор ва расмий иш ҳақи; • Иш жойида бепул тушлик; • Бошқа вилоятлардан келувчи ходимлар учун ётоқхона ва 3 маҳал овқат.

IshMap.uz — barcha vakansiyalar