Ошпаз
OOO PRINTWELL · Toshkent shahri · 5 mln so'm – 6 mln so'm
Мажбуриятлар (Обязанности):
• Корхона ходимлари учун кундалик нонушта ва тушлик (обед) тайёрлаш
• Меню тузиш ва маҳсулотларга эҳтиёж рўйхатини шакллантириш
• Маҳсулотларни қабул қилиш, сифатини ва яроқлилик муддатини текшириш
• Таомларни белгиланган технология, вазн ва таъм меъёрлари бўйича тайёрлаш
• Ошхона, ускуна ва идиш-товоқлар тозалигини сақлаш
• Санитария-гигиена қоидалари ва хавфсизлик техникасига риоя қилиш
• Маҳсулотларни тўғри сақлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик
• Таомларни вақтида тайёр қилиб, тақсимлашни ташкил этиш
Талаблар (Требования):
• Ошпазлик соҳасида камида 1–2 йил иш тажрибаси (катта гуруҳларга таом тайёрлаш тажрибаси афзал)
• Ўзбек, рус ва жаҳон таомларини тайёрлаш малакаси
• Тиббий кўрикдан ўтганлик ва санитария дафтарчасининг мавжудлиги
• Масъулиятлилик, ҳалоллик, тозалик ва интизомлилик
• Вақтни тўғри тақсимлаш ва жамоада ишлай олиш қобилияти
• Ўз вақтида ишга келиш (иш куни соат 7:00 да бошланади)
Шартлар (Условия):
• Иш вақти: соат 7:00 дан 16:00 гача
• Обед (тушлик) корхона ҳисобидан
• Расмий меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш
• Ойлик маош келишув асосида, ўз вақтида тўланади
• Тоза ва қулай ишлаш шароити, зарур ускуналар билан таъминлаш