Business development / sales manager

PICADO · Toshkent shahri · 8 mln so'm

ВАКАНСИЯ: BUSINESS DEVELOPMENT / SALES MANAGER Лазерли металл кесиш ускуналарини сотиш ва сервис хизматлари билан шуғулланувчи компаниямиз жамоасига Business Development / Sales Manager қидирамиз. Талаблар: • B2B сотувда 3–5 йил тажриба; • Саноат ускуналари, техника, автомобиль, қурилиш ёки бошқа юқори қийматли маҳсулотлар сотуви тажрибаси афзал; • Янги мижозларни мустақил топиш ва битимни шартномагача олиб бориш қобилияти; • Кучли музокара ва сотув кўникмалари; • Бозор ва рақобатчиларни таҳлил қила олиш; • CRM, Excel / Google Sheets билан ишлаш; • Ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот; • Ташаббускорлик, масъулият ва натижага йўналтирилганлик; • Жамоа билан ишлаш ва келажакда сотув жамоасини бошқариш салоҳияти. Вазифалар: • Янги B2B мижозларни жалб қилиш; • Учрашув ва музокаралар ўтказиш; • Сотувни биринчи алоқадан шартнома ва тўловгача олиб бориш; • Сотув ҳажмини ошириш; • Бозор ва рақобатчиларни таҳлил қилиш; • Компания ривожи учун янги ғоя ва йўналишлар таклиф қилиш; • Келажакда сотув жамоасини шакллантириш ва бошқариш. Биз таклиф қиламиз: • Фикс ойлик + KPI + сотув бонуси; • Юқори натижа учун юқори даромад; • Компания раҳбари билан тўғридан-тўғри ишлаш; • Лавозим ва профессионал ўсиш имконияти. 📍 Иш жойи: Тошкент, Янги Хаёт тумани, Дарё буйи 4 🕘 Иш тури: тўлиқ иш куни Бизга оддий сотувчи эмас, компания билан бирга ўсадиган ва бизнес ривожига реал ҳисса қўшадиган кучли мутахассис керак.

IshMap.uz — barcha vakansiyalar