Oshpazlik | повар (Факат Еркак ошпаз оламиз)

hrchefcatering · Toshkent shahri · 7 mln so'm – 10 mln so'm

ПРОФЕССИОНАЛ ЭРКАК ОШПАЗЛАР НИ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ! Chef Catering — AKFA Holding таркибига кирувчи йирик кейтеринг компанияси. 2010-йилдан буён бозорда фаолият юритиб, ҳар куни 40 000 дан ортиқ мижозга сифатли таомларни тайёрлаш ва етказиб бериш хизматини кўрсатади. Бугунги кунда компанияда 1 300 дан ортиқ ходим фаолият юритади. ТАЛАБЛАР: • 20–45 ёш оралиғидаги профессионал эркак ошпазлар; • Миллий таомлар тайёрлаш бўйича камида 5 йил иш тажрибаси ; • Катта ҳажмдаги ишлаб чиқаришда ишлай олиш; • Миллий таомларнинг барча асосий турларини тайёрлашни билиш; • Иш жараёнида масъулиятли, чаққон ва жамоа билан ишлай олиш; • Жисмонан соғлом бўлиш ва терида муаммолар бўлмаслиги ; • Ташқи кўриниши озода ва профессионал бўлиши. ИШ ВАҚТИ: 00:00 – 10:00 Иш графиги: 6/1 Зарур ҳолларда иш графиги келишилган ҳолда мослаштирилиши мумкин. ОЙЛИК МАОШ: 7 000 000 – 10 000 000 сўм БИЗ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ: • Кунига 2 маҳал бепул овқат; • Ойлик маошни ўз вақтида тўлаш; • Меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш; • Барқарор ва профессионал жамоада ишлаш имконияти. МАНЗИЛ: Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61-уй Мўлжал: Дўстлик 2-метроси Телефон: * Telegram: * Профессионал ошпазларни жамоамизга таклиф қиламиз! Агар сиз катта ҳажмда ишлаш тажрибасига эга бўлсангиз — бизнинг жамоамиз сизни кутмоқда!

IshMap.uz — barcha vakansiyalar