Биржа иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш департаменти бош мутахассиси

TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI · Toshkent shahri

Асосий вазифалари: - Потенциал биржа иштирокчилари билан алоқа ўрнатиш, уларни жалб қилиш ва биржа фаолияти, савдоларда иштирок этиш тартиби ҳамда хизматлари бўйича маълумот бериш; - Янги иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва биржа савдоларида иштирок этишига кўмаклашиш; - Иштирокчиларга электрон биржа савдолари, ахборот тизимлари ва биржа хизматларидан фойдаланиш бўйича тушунтириш ва амалий кўмак бериш; - Биржа савдолари, битимлар тузиш, ҳисоб-китоб-клиринг ва битимлар ижроси билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш; - Иштирокчиларнинг мурожаатлари, эҳтиёжлари ва муаммоларини ўрганиш, тегишли бўлинмалар билан ҳамкорликда уларни ҳал этиш; - Биржа иштирокчиларининг савдо фаоллиги ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш, уларнинг биржа савдоларидаги иштирокини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш; - Иштирокчилар сони ва савдолардаги фаолликни оширишга қаратилган учрашув, семинар, тақдимот ва бошқа тадбирларда иштирок этиш; - Иштирокчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш, биржа хизматлари ва савдо имкониятлари ҳақида ахборот-реклама материалларини тарқатишда иштирок этиш; - Иштирокчилар билан ишлаш натижалари, савдо фаоллиги ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш; - Департамент фаолияти доирасида биржа иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг биржа савдоларида самарали иштирокини таъминлашга қаратилган бошқа вазифаларни бажариш. Талаблар: - Олий маълумот — иқтисодиёт, молия, банк иши, менежмент, маркетинг, ҳуқуқ ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича; - камида 1-3 йиллик иш тажрибаси; - Товар-хом ашё биржаси фаолияти, биржа савдолари, электрон савдо механизмлари ва биржа битимларини тузиш тартиби бўйича умумий билимга эга бўлиш; - мижозларга хизмат кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш жараёнлари ҳақида тушунчага эга бўлиш; - MS Office дастурларида, айниқса Word ва Excel дастурларида ишлашни яхши билиш; - Ҳужжатлар билан ишлаш, маълумотларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш қобилияти; - Мурожаат ва муаммоли ҳолатлар билан ишлаш, уларни тезкор таҳлил қилиш ва мақбул ечим топиш қобилияти; - Юқори даражадаги масъулият, ташаббускорлик, интизомлилик ва натижага йўналганлик; - Жамоада ишлаш, бошқа таркибий бўлинмалар билан самарали ҳамкорлик қилиш қобилияти; - Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини яхши даражада билиш; инглиз тилини билиш қўшимча устунлик ҳисобланади; - Товар-хом ашё биржасида, брокерлик ташкилотларида, савдо, молия, банк ёки корпоратив мижозлар билан ишлаш соҳасида иш тажрибасига эга бўлиш устунлик беради. Иш шароитлари: - Меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш; - Барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи; - Товар-хом ашё биржаси соҳасида профессионал билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш имконияти; - Малака ошириш, ўқув-семинарлар ва касбий ривожланиш дастурларида иштирок этиш имконияти; - Замонавий иш муҳити ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.

IshMap.uz — barcha vakansiyalar