Ахборот технологиялари департаменти директори

TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI · Toshkent shahri

Ахборот технологиялари департаменти директори Асосий вазифалари: – IT-стратегия ва бошқарув: IT ривожланиш режаси, мақсадли архитектура ва бюджетни ишлаб чиқиш ҳамда ижро этиш; кўрсаткичлар (KPI) бўйича Бошқарув ва Кузатув кенгашига ҳисобот бериш; – Инфратузилма ва эксплуатация : серверлар, тармоқ, маълумотлар базалари ва маълумотлар марказини (ёки булутни) бошқариш; захира нусхалаш ва фалокатдан кейин тиклаш (DR); мониторинг ва инцидентларни бошқариш; платформаларнинг узлуксиз ишлаши учун жавобгарлик; – Платформава интеграциялар: савдо, ҳисоб-китоб ва харид тизимларининг архитектураси; банклар ва давлат ахборот тизимлари билан интеграциялар (API); маълумотлар сифати ва яхлитлиги; – Ишлаб чиқиш ва релизлар: бизнес бўлинмалари билан талабларни шакллантириш ва устуворликларни белгилаш; тестлаш, қабул қилиш, релизлар ва ўзгаришларни бошқариш (CI/CD, DevOps); – Пудратчиларни бошқариш: ташқи ишлаб чиқувчилар ва етказиб берувчилар билан шартномалар ва хизмат даражаси (SLA); бажарилган ишларни қабул қилиш; манба коди, ҳужжатлар ва маъмурий кириш ҳуқуқлари устидан Биржа назоратини таъминлаш; – Ахборот хавфсизлиги ва мувофиқлик: Ахборот хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда кириш ҳуқуқлари, заифликларни бартараф этиш ва журналлаш талабларини IT-тизимларда жорий этиш; IT-аудит тавсияларини бажариш; қонунчилик варегулятор талабларига риоя этиш. – Мижозларга хизмат: Биржа иштирокчилари (сотувчи, харидор, брокер, буюртмачи) учун техник қўллаб-қувватлаш; мурожаатларни ҳал этиш муддатлари ва платформа қулайлиги учун жавобгарлик; – Жамоа: Департамент тузилмасини шакллантириш, мутахассисларни ишга олиш ва ривожлантириш. Биринчи йилда кутиладиган натижалар – 3 ой ичида: IT-активлар, тизимлар ва кириш ҳуқуқларининг тўлиқ рўйхати тузилган; хавф ва камчиликлар баҳоланган, устувор ишлар режаси тасдиқланган; пудратчилар билан ишлаш SLA ва қабул қилиш тартиби асосида йўлга қўйилган; – 6 ой ичида: захира нусхалаш ва фалокатдан кейин тиклаш амалда синовдан ўтказилган; релизлар ва ўзгаришларни бошқариш тартиби ишлайди; мониторинг ва инцидентлар бўйича мунтазам ҳисобот йўлга қўйилган; – 12 ой ичида: платформаларнинг узлуксиз ишлаши белгиланган мақсадли кўрсаткичларга мос; 2–3 йиллик IT ривожланиш режаси ва мақсадли архитектура тасдиқланган. Талаблар: – Маълумот: олий (ахборот технологиялари, дастурий инжиниринг, телекоммуникация ёки турдош йўналиш). – Тажриба: IT соҳасида камида 8 йил, шундан камида 3 йили — узлуксиз ишлаши шарт бўлган транзакцион тизимга эга ташкилотда (банк, тўлов ташкилоти, процессинг, биржа, телеком) IT-функция ёки IT-инфратузилма раҳбари сифатида. – Инфратузилма ва эксплуатация: сервер ва тармоқ инфратузилмаси, маълумотлар маркази ёки булут, захира нусхалаш ва фалокатдан кейин тиклаш (DR), мониторинг ва инцидентларни бошқаришни бевосита бошқарган. – Архитектура ва интеграциялар: тизим архитектураси, банк ва давлат тизимлари билан интеграциялар (API), релизлар ва ўзгаришларни бошқариш (DevOps) бўйича амалий тажриба. – Ахборот хавфсизлиги: кириш ҳуқуқларини бошқариш, хавфсизлик аудитидан ўтиш ва унинг камчиликларини бартараф этиш тажрибаси; киберхавфсизлик ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни билиш. – Пудратчиларни бошқариш: шартнома ва SLA, бажарилган ишларни қабул қилиш, манба кодига эгалик масалалари бўйича тажриба. – Раҳбарлик: камида 10 кишилик жамоани ва IT-бюджетни бошқарган. – Мижозга йўналтирилганлик: IT-вазифаларни мижоз муаммосини ҳал қилиш нуқтаи назаридан қўя олиш. – Тиллар: ўзбек ва рус тилларини эркин билиш, инглиз тилини билиш устунлик беради. – Биржа, электрон савдо, давлат харидлари ёки тўлов платформалари билан ишлаш тажрибаси. – Юқори юкламали тизимларни ишга тушириш ёки миграция қилиш тажрибаси. – ISO/IEC 27001, ITIL, COBIT, PMP бўйича билим ёки сертификат. ! Эътибор беринг: фақат дастурчи, тестловчи ёки бизнес-таҳлилчи сифатидаги тажриба етарли ҳисобланмайди — инфратузилма ва IT-функцияни бошқариш тажрибаси шарт. Иш шароитлари: - Меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш; - Барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи; - Товар-хом ашё биржаси соҳасида профессионал билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш имконияти; - Малака ошириш, ўқув-семинарлар ва касбий ривожланиш дастурларида иштирок этиш имконияти; - Замонавий иш муҳити ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.

IshMap.uz — barcha vakansiyalar