Региональный менеджер - Медицинский представитель
ROHAT NEO PHARM · Toshkent shahri · 5 mln so'm – 20 mln so'm
Вазифалар :
• Бириктирилган ҳудуддаги шифокорлар, дорихоналар ва тиббиёт муассасаларига ташриф буюриш.
— Компания маҳсулотларини шифокорлар ва фармацевтларга таништириш ҳамда тақдимотлар ўтказиш.
— Шифокорлар ва дорихоналар билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.
— Белгиланган ташрифлар ва иш режаларини бажариш.
— Янги ҳамкорларни жалб қилиш ва мижозлар базасини кенгайтириш.
— Бозор ва рақобатчилар фаолиятини ўрганиш.
— Бажарилган ишлар бўйича кунлик ва ойлик ҳисоботларни тақдим этиш.
Талаблар :
• Тиббий ёки фармацевтик маълумотга эга бўлиш.
— Фармацевтика соҳасидаги иш тажрибаси устунлик беради.
— Ўзбек тилида равон мулоқот қилиш, рус тилини билиш афзаллик ҳисобланади.
— Киришимлилик, масъулиятлилик ва музокара олиб бориш қобилияти.
— Ўз фикрини аниқ баён қилиш ва тақдимот ўтказиш кўникмаси.
— Ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиш ва белгиланган иш режаси асосида ишлашга тайёр бўлиш.
— Натижага йўналтирилганлик ва жамоада ишлаш қобилияти.
Шартлар :
• Расмий ишга қабул қилиш.
— Барқарор ойлик маош ва натижаларга қараб бонуслар.
— Иш графиги: 5/2.
— Компания маҳсулотлари бўйича ўқитиш ва касбий ривожланиш имконияти.
— Транспорт ва алоқа харажатларини қоплаш (компания тартибига мувофиқ).
— Карьерада ўсиш имконияти.