Бош бухгалтер
Namangansement · Samarqand · 15 mln so'm – 20 mln so'm
Бош бухгалтер лавозимида иш тажрибаси камида 5 йил талаб қилинади. Бухгалтерия ҳисоби, молия, иқтисод ёки аудит йўналишида олий маълумот талаб этилади.
Талаблар
• Ишлаб чиқариш корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш тажрибаси афзал
• Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва меҳнат қонунчилигини яхши билиш
• Солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш тажрибаси
• Бухгалтерия ҳисобининг барча участкаларини назорат қилиш
• Товар-моддий бойликлар, асосий воситалар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳисобини билиш
• Иш ҳақи ҳисоб-китоби ва ходимлар билан ҳисоб-китобларни назорат қилиш
• Банк операциялари, касса ва тўлов ҳужжатлари билан ишлаш
• Инвентаризация ва бухгалтерия ҳужжатларини текширишни ташкил этиш
• Солиқ органлари, банклар, аудиторлар ва бошқа ташкилотлар билан ишлаш тажрибаси
• 1С: Бухгалтерия, ERP ёки бошқа бухгалтерия дастурларида ишлаш кўникмаси
• MS Excel дастурини яхши даражада билиш
• Электрон ҳисоб-фактуралар, электрон ҳисоботлар ва ЭРИ (E-IMZO) билан ишлаш
• Бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ва сақланишини таъминлаш
• Бухгалтерия бўлими ходимларини бошқариш ва уларнинг ишини назорат қилиш
• Таҳлилий фикрлаш, юқори масъулият, диққатлилик ва махфий маълумотлар билан ишлаш қобилияти