Сотув бўйича менежер учун иш

Азизбек · Toshkent shahri · 7 mln so'm – 12 mln so'm

Сотув менежери — ижтимоий тармоқлар ва SMM бўйича тушунчага эга булиши лозим! Тошкент шаҳридаги офисимизга мижозлар билан ишлай оладиган, сотув ҳамда рақамли маркетингга қизиқадиган сотув менежерини таклиф қиламиз. Асосий вазифалар: • Мижозларга маҳсулот ва хизматлар ҳақида маълумот бериш; • Телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали келган мурожаатлар билан ишлаш; • Мижоз эҳтиёжини аниқлаш, мос таклиф бериш ва сотувни амалга ошириш; • Мижозлар билан алоқани сақлаш ва такрорий сотувлар устида ишлаш. Номзодга талаблар: • Саводли ёзиш, равон гапириш ва музокара олиб бориш қобилияти; • Instagram, Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқларнинг ишлашини тушуниш; • SMM, контент, онлайн реклама ва ижтимоий тармоқлар орқали мижоз жалб қилиш бўйича асосий тушунчаларга эга бўлиш; • Компьютер ва офис дастурларидан фойдалана олиш; • Масъулиятлилик, ташаббускорлик ва натижага интилиш. Сотув, SMM ёки онлайн мижозлар билан ишлаш тажрибаси устунлик беради. Ёши: 30 ёшгача. Мулокот талаб: Узбек ва Рус тилини билиши лозим Зарур: Телеграм оркали узингизнинг резюменгизни жунатинг. Иш жойи: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ц квартал — офисда ишлаш. Иш вақти: 09_00 дан 17_00 гача, Якшанба дам олиш куни Иш ҳақи: узаро келишилади Мурожаат учун: Telegram. * Иш жойи: +99871 202 36 36 Азизбек

IshMap.uz — barcha vakansiyalar