Ҳудудий филиаллар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси
TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI · Toshkent shahri
Асосий вазифалари:
- Ҳудудларда Жамиятнинг товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари оператори сифатидаги фаолиятини ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш;
- Ҳудудларда товар ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, харидорлар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат харидлари иштирокчилари билан ишлаш, потенциал иштирокчиларни аниқлаш ва жалб қилиш;
- Ҳудудларда биржа савдолари ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятлари, Жамиятнинг электрон платформалари ва хизматлари бўйича учрашувлар, семинарлар ва ахборот-тушунтириш тадбирларини ташкил этишда иштирок этиш;
- Ҳудудлар кесимида биржа савдолари, давлат харидлари ва иштирокчилар фаоллигига оид маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва умумлаштириш;
- Ҳудудларда Жамият хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш, биржа савдолари ва давлат харидларида иштирокчилар фаоллигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- Ҳудудларда Жамиятнинг давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлигини таъминлашда иштирок этиш;
- Ҳудудий фаолият натижалари бўйича ҳисоботлар, таҳлилий маълумотлар ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш.
Талаблар:
- Олий маълумот — иқтисодиёт, молия, менежмент, ҳуқуқ ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича;
- камида 3 йиллик тажриба;
- Товар-хом ашё биржаси, биржа савдолари ва давлат харидлари соҳасида билимга эга бўлиш устунлик беради;
- Ҳудудлар, тадбиркорлик субъектлари ва ташкилотлар билан ишлаш кўникмаси;
- Маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш қобилияти;
- MS Office дастурларида, хусусан Excel дастурида ишлаш кўникмаси;
- Ривожланган мулоқот, ташкилотчилик ва музокара олиб бориш кўникмалари;
- Масъулиятлилик, ташаббускорлик, интизом ва жамоада ишлаш қобилияти;
- Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини яхши даражада билиш; инглиз тилини билиш қўшимча устунлик ҳисобланади.
Биз таклиф қиламиз:
- Меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш;
- Барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи;
- Товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари соҳасида профессионал билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш имконияти;
- Касбий ва лавозимий ўсиш имкониятлари;
- Малака ошириш ва профессионал ривожланиш имконияти;
- Замонавий иш муҳити ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.