Ҳудудий филиаллар билан ишлаш департаменти директори
TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI · Toshkent shahri
Асосий вазифалари:
- Ҳудудларда Жамиятнинг товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари оператори сифатидаги фаолиятини ривожлантириш, биржа савдолари ва давлат харидларида иштирокчилар сони ва фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Ҳудудларда товар ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, харидорлар, тадбиркорлик субъектлари, давлат харидлари иштирокчилари ва бошқа потенциал мижозлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда янги иштирокчиларни жалб қилиш;
- Ҳудудлар кесимида товар-хом ашё бозори ва давлат харидлари соҳасидаги имкониятларни ўрганиш, потенциал иштирокчилар базасини шакллантириш, ҳудудий бозорларни ривожлантириш бўйича таҳлилий маълумотлар ва амалий таклифлар тайёрлаш;
- Биржа савдолари ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятлари, Жамиятнинг электрон савдо платформалари ва хизматлари бўйича ҳудудларда учрашувлар, семинарлар, тақдимотлар ва ахборот-тушунтириш тадбирларини ташкил этиш;
- Ҳудудларда биржа савдолари ва давлат харидлари ҳажмини, иштирокчилар фаоллигини ҳамда Жамият хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва уларни ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
- Ҳудудларда Жамиятнинг фаолиятини кенгайтириш, янги хизмат ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, келгусида ҳудудий филиаллар ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш ва раҳбариятга асослантирилган таклифлар киритиш;
- Ҳудудларда Жамиятнинг манфаатларини ифодалаш, давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар билан ишчан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- Департамент фаолияти натижадорлигини таъминлаш, белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишини мониторинг қилиш ва амалга оширилган ишлар натижалари бўйича раҳбариятга ҳисобот ва таклифлар киритиш.
Талаблар:
- Олий маълумот — иқтисодиёт, молия, менежмент, бизнес бошқаруви, ҳуқуқ ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича;
- камида 5 йиллик тажриба;
- Раҳбарлик лавозимида ишлаш, жамоани бошқариш ва ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш кўникмаси;
- Ҳудудлар билан ишлаш, давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ва корпоратив мижозлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш тажрибаси;
- Товар-хом ашё биржаси фаолияти, биржа савдолари ва давлат харидлари соҳасида билим ва амалий тажрибага эга бўлиш устунлик беради;
- Ҳудудий бозорларни ўрганиш, маълумотларни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва амалий ечимлар ишлаб чиқиш қобилияти;
- Стратегик ва тизимли фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш, музокара олиб бориш ва натижага йўналтирилган иш услуби;
- MS Office дастурларида, хусусан Excel дастурида ишлаш бўйича яхши кўникмалар;
- Юқори даражадаги масъулият, ташаббускорлик, ташкилотчилик ва лидерлик қобилиятлари;
- Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини яхши даражада билиш; инглиз тилини билиш қўшимча устунлик ҳисобланади.
Биз таклиф қиламиз:
- Меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш;
- Барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи;
- Товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари соҳасида профессионал билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш имконияти;
- Касбий ва лавозимий ўсиш имкониятлари;
- Замонавий иш муҳити ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.