Ҳудудий филиаллар билан ишлаш департаменти Фарғона вилояти бўйича ҳудудий менежер

TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI · Toshkent shahri

Асосий вазифалари: - Фарғона вилоятида Жамиятнинг товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари оператори сифатидаги фаолиятини ривожлантириш; - Ҳудудда товар ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, харидорлар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат харидлари иштирокчиларини аниқлаш ҳамда жалб қилиш; - Биржа савдолари ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятлари бўйича тадбиркорлик субъектлари ва ташкилотлар билан учрашувлар, тақдимотлар ва ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш; - Ҳудудда товар-хом ашё бозори ва давлат харидлари соҳасидаги ҳолатни ўрганиш, потенциал иштирокчилар ва ҳамкорлар базасини шакллантириш; - Ҳудудда биржа савдолари ва давлат харидлари ҳажми ҳамда иштирокчилар фаоллигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; - Вилоят ҳокимлиги, давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар билан ишчан ҳамкорликни йўлга қўйиш; - Амалга оширилган ишлар, натижалар ва аниқланган муаммолар бўйича ҳисобот ва таклифлар тайёрлаш. Талаблар: - Олий маълумот – иқтисодиёт, молия, менежмент, ҳуқуқ ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича; - камида 1-3 йиллик тажриба; - Тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва ташкилотлар билан ишлаш кўникмаси; - Товар-хом ашё биржаси, биржа савдолари ёки давлат харидлари соҳасида билимга эга бўлиш устунлик беради; - Мулоқот, музокара олиб бориш ва янги ҳамкорларни жалб қилиш қобилияти; - Ҳудудий бозорни ўрганиш ва маълумотларни таҳлил қилиш кўникмаси; - MS Office, хусусан Excel дастурида ишлаш кўникмаси; - Ташаббускорлик, масъулиятлилик, ташкилотчилик ва натижага йўналганлик; - Ўзбек тилини мукаммал, рус тилини яхши даражада билиш. Биз таклиф қиламиз: - Меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш; - Барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи; - Товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари соҳасида профессионал билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш имконияти; - Касбий ва лавозимий ўсиш имкониятлари; - Малака ошириш ва профессионал ривожланиш имконияти; - Замонавий иш муҳити ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.

IshMap.uz — barcha vakansiyalar