Ҳудудий филиаллар билан ишлаш департаменти Навоий вилояти бўйича ҳудудий менежер
TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI · Toshkent shahri
Асосий вазифалари:
- Навоий вилоятида Жамиятнинг товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари оператори сифатидаги фаолиятини ривожлантириш;
- Ҳудудда товар ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, харидорлар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат харидлари иштирокчиларини аниқлаш ҳамда жалб қилиш;
- Биржа савдолари ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятлари бўйича тадбиркорлик субъектлари ва ташкилотлар билан учрашувлар, тақдимотлар ва ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш;
- Ҳудудда товар-хом ашё бозори ва давлат харидлари соҳасидаги ҳолатни ўрганиш, потенциал иштирокчилар ва ҳамкорлар базасини шакллантириш;
- Ҳудудда биржа савдолари ва давлат харидлари ҳажми ҳамда иштирокчилар фаоллигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Вилоят ҳокимлиги, давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар билан ишчан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- Амалга оширилган ишлар, натижалар ва аниқланган муаммолар бўйича ҳисобот ва таклифлар тайёрлаш.
Талаблар:
- Олий маълумот – иқтисодиёт, молия, менежмент, ҳуқуқ ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича;
- камида 1-3 йиллик тажриба;
- Тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва ташкилотлар билан ишлаш кўникмаси;
- Товар-хом ашё биржаси, биржа савдолари ёки давлат харидлари соҳасида билимга эга бўлиш устунлик беради;
- Мулоқот, музокара олиб бориш ва янги ҳамкорларни жалб қилиш қобилияти;
- Ҳудудий бозорни ўрганиш ва маълумотларни таҳлил қилиш кўникмаси;
- MS Office, хусусан Excel дастурида ишлаш кўникмаси;
- Ташаббускорлик, масъулиятлилик, ташкилотчилик ва натижага йўналганлик;
- Ўзбек тилини мукаммал, рус тилини яхши даражада билиш.
Биз таклиф қиламиз:
- Меҳнат шартномаси асосида расмий ишга қабул қилиш;
- Барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи;
- Товар-хом ашё биржаси ва давлат харидлари соҳасида профессионал билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш имконияти;
- Касбий ва лавозимий ўсиш имкониятлари;
- Малака ошириш ва профессионал ривожланиш имконияти;
- Замонавий иш муҳити ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.