Банк операциялари / Ғазначилик / Back Office
MAXSUS INNOVATSIYA VA TA'MINOT · Toshkent shahri
Банк операцияларининг ички механизмини яхши биласизми? Ғазначилик, дилинг, клиринг, банклараро ҳисоб-китоблар ёки бэк-офисда ишлаган бўлсангиз — бу имконият сиз учун бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Омонатларни кафолатлаш агентлиги давлат муассасаси Компенсация тўловлари ва операцион тайёргарлик департаменти жамоасига банк операциялари бўйича кучли амалий тажрибага эга эксперт изламоқда.
Асосий вазифалар:
• Компенсация тўловлари стратегияси ва операцион режасини ишлаб чиқишда фаол катнашиш.
• Омонатчилар реестрларини чуқур текшириш ва тасдиқлаш.
• Кафолатланган сумма ҳисоб-китобларини назорат қилиш ва тасдиқлаш.
• Агент банклар билан тўлов механизмларини регулятор ва бошка тарафлар биалн келишиш ва мувофиқлаштириш.
• Бизнес-омбудсман, суд, регулятор ва бошка давлат ташкилотлари сўровлари учун маълумотлар тайёрлаш.
• Омонатчилар мурожаатларини кўриб чиқиш ва рахбариятга маълумотлар тайерлаш.
• Тўлов жараёнида юзага келадиган хатолар ва шикоятларни таҳлил қилиш.
• Ички тартиб-таомиллар, тўлов қоидалари ва методологияларни ишлаб чикиш ва такомиллаштиришда фаол иштирок этиш.
• Раҳбарият учун тўловлар ҳолати бўйича ҳисоботлар тайёрлаш.
Талаб этиладиган малакалар :
• банк-молия соҳасида камида 5 йиллик тажриба ;
• Back Office, ғазначилик, дилинг, клиринг, банклараро ҳисоб-китоблар, депозит операциялари ёки банк бухгалтерияси йўналишларидан бирида тажриба;
• банк баланси, ҳисобварақлар режаси ва банк операцияларини яхши тушуниш;
• реестрлар ва катта ҳажмдаги молиявий маълумотлар билан ишлаш тажрибаси;
• Excel — юқори даражада ;
• инглиз тили — Upper-Intermediate ва ундан юқори.
Биз сизга қуйидаги имкониятларни таклиф этамиз:
• Ўзбекистон молия тизими учун муҳим жараёнларда иштирок этиш;
• Марказий банк ва тижорат банклари билан ҳамкорлик;
• IADI халқаро стандартлари билан ишлаш ва профессионал ривожланиш;
• рақобатбардош меҳнат ҳақи ва барқарор иш муҳити.