Самарқанд шаҳрида Yandex Eats курьери бўлиб ишланг! Самарқанд шаҳрида
Abdulloh Yandex Eats · Samarqand · 3 mln so'm – 13 mln so'm
Самарқанд шаҳрида Yandex Eats курьери бўлиб ишланг!
Самарқанд шаҳрида Yandex Eats хизматига авто, мото, вело ва пиёда курьерлар ишга таклиф қилинади.
Кунлик даромад — 200 000 сўмдан 450 000 сўмгача.
Даромад бажарилган буюртмалар сони, иш вақти ва танланган курьерлик турига боғлиқ. Қўшимча бонус ва акциялар ҳам мавжуд.
Асосий вазифалар:
- Мобил илова орқали буюртмаларни қабул қилиш;
- Ресторан ва кафелардан таомларни олиб, мижозларга етказиб бериш;
- Етказиб бериш жараёнида белгиланган қоидаларга амал қилиш.
Иш шароитлари:
- Эркин иш графиги;
- Самарқанд шаҳрининг турли ҳудудларида ишлаш имконияти;
- Пиёда, велосипед, мотоцикл/скутер ёки автомобилда ишлаш;
- Даромадни шахсий банк картасига олиш;
- Велосипед ижараси мавжуд;
- Термо-сумка берилади;
- Доимий қўллаб-қувватлаш;
- Бонус ва акциялар;
- Фоиз ушлаб қолинмайди;
- Тажриба талаб қилинмайди, барча жараёнлар ўргатилади;
- Буюртмалар ҳажми кенг.
Талаб қилинади:
- Паспорт ёки ID-карта;
- 18 ёшдан катта бўлиш;
- Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида маълумотнома;
- Uzcard ёки Humo банк картаси.
Автокурьерлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва шахсий автомобиль талаб қилинади.
Иш талабалар, қўшимча даромад излаётганлар ва доимий ишлашни хоҳловчилар учун мос.
Мурожаат қилиш учун «Позвонить / СМС» тугмасини босинг ва кўрсатилган рақамга Telegram орқали ёзинг ёки қўнғироқ қилинг.