Кадровому делопроизводител
STAR FIX SAVDO · Toshkent shahri
Асосий вазифалар:
• Ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва меҳнат шартномаларини бекор қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш;
• Ходимларнинг шахсий ҳужжатлари ва шахсий йиғмажилдларини юритиш;
• Буйруқлар, меҳнат шартномалари, қўшимча келишувлар ва бошқа кадрлар ҳужжатларини тайёрлаш;
• Ходимларнинг иш вақти ҳисобини юритиш, ишга келган-кетгани ва ишда бўлмаган кунларини назорат қилиш, иш вақти табелларини ўз вақтида шакллантириш;
• Ходимларнинг меҳнат таътили ва хизмат сафарлари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш;
• Бўш иш ўринлари бўйича номзодларни излаш, танлаш ва саралаш жараёнларини ташкил этиш;
• Номзодлар билан суҳбатлар ўтказиш, раҳбарлар билан ҳамкорликда муносиб номзодларни танлаш;
• Вакансияларни жойлаштириш, номзодлар базасини юритиш ва ишга қабул қилиш жараёнини мувофиқлаштириш;
• Янги ишга қабул қилинган ходимларнинг ишга мослашув жараёнини ташкил этиш;
• Ходимлар тўғрисидаги маълумотларни электрон базада янгилаб бориш;
• Кадрлар ҳужжатларини тизимлаштириш, архивлаш ва сақлаш;
• Меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш;
• Кадрлар ва рекрутинг жараёнлари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
• Кадрлар иши ва рекрутинг йўналишларида амалий тажрибага эга бўлиш;
• Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигини билиш ва уни амалиётда қўллай олиш;
• Кадрлар ҳужжатларини мустақил ва тўғри расмийлаштира олиш;
• Иш вақти табелларини юритиш ва ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олишни билиш;
• Номзодларни излаш, саралаш ва суҳбатдан ўтказиш кўникмасига эга бўлиш;
• Электрон меҳнат тизимлари ва кадрлар ҳисобини юритиш дастурлари билан ишлай олиш;
• Microsoft Word, Microsoft Excel, Google Sheets ва бошқа офис дастурларидан фойдалана олиш;
• Диққатлилик, синчковлик, интизомлилик ва масъулиятлилик;
• Мулоқот маданияти ва жамоа билан самарали ишлаш кўникмаси;
• Махфий маълумотларни сақлаш ва белгиланган муддатларга риоя қилиш қобилияти.
Биз таклиф қиламиз:
• Барқарор ва расмий иш ҳақи;
• Иш ҳақини ўз вақтида тўлаш;
• Иш жойида бепул тушлик;
• Бошқа вилоятлардан келувчилар учун ётоқхона ва кунига 3 маҳал овқат;
• Касбий ривожланиш ва тажриба орттириш имконияти;
• Кадрлар ва рекрутинг жараёнларини такомиллаштиришда иштирок этиш;
• Касбий ва лавозим бўйича ўсиш имконияти.