Sotuv operatori
Musaffo Tour · Toshkent shahri · 2.5 mln so'm – 10 mln so'm
Сотув оператори
Musaffo Tour — Ўзбекистонда Умра сафарларини ташкил этиш йўналишида фаолият юритувчи компания. Жамоамиз кенгайиши муносабати билан Сотув оператори лавозимига янги ходимларни ишга таклиф қиламиз.
Асосий вазифалар:
• Кирувчи мурожаатлар билан телефон орқали ишлаш;
• Мижозларга Умра пакетлари ва сафар шартлари ҳақида тўлиқ маълумот бериш;
• Мижоз эҳтиёжини аниқлаш ва мос Умра пакетини таклиф қилиш;
• Мижозларни сотув жараёнининг барча босқичларида кузатиб бориш;
• Мижозлар билан қайта алоқа ўрнатиш;
• CRM тизимида мижозлар билан ишлаш;
• Белгиланган сотув режаларини бажариш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
• Ўзбек тилида равон ва саводли мулоқот қила олиш;
• Хушмуомала ва коммуникация қобилияти юқори бўлиш;
• Сотув соҳасига қизиқиш;
• Масъулиятли ва интизомли бўлиш;
• Натижага йўналтирилган ёндашув;
• Янги билим ва кўникмаларни тез ўзлаштириш;
• Сотув соҳасида тажрибага эга бўлиш — устунлик беради.
Биз таклиф қиламиз:
• Барқарор иш жойи;
• Фикс маош + сотув натижасига қараб бонус;
• Даромадни ошириш имконияти;
• Замонавий ва қулай иш муҳити;
• Дўстона ва профессионал жамоа.
Иш жойи: Тoshkent shahri, Olmazor tumani
Иш вақти: 09:00 dan 19:00 gacha