Управляющий -Ресторатор

makbemiras · Buxoro · 10 mln so'm – 12 mln so'm

ВАКАНСИЯ: УПРАВЛЯЮЩИЙ-РЕСТОРАТОР Эркак киши, 25-45 ёшларда булиши керак. «Tokcha» ресторани Бухоро шаҳрида ресторанни тўлиқ бошқара оладиган, тажрибали ва натижага йўналтирилган Управляющий-рестораторни ишга таклиф қилади. Асосий вазифа Ресторанни тизимли бошқариш ва унинг умумий натижаси учун жавоб бериш: сервис, ходимлар, ошхона, савдо, интизом, харажатлар ва фойда. Вазифалар: - Рестораннинг кундалик иш жараёнини тўлиқ бошқариш; - Ходимлар ишини ташкил қилиш ва назорат қилиш; - Жамоа интизоми ва меҳнат стандартларига риоя этилишини таъминлаш; - Меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш; - Таом ва ичимликларнинг сифати ҳамда ўз вақтида чиқишини назорат қилиш; - Ошхона, бар ва омбор фаолиятини назорат қилиш; - Маҳсулотлар сарфи, списание ва таннархни назорат қилиш; - Харидлар ва маҳсулотлардан самарали фойдаланишни таъминлаш; - Тушум ва харажатларни таҳлил қилиш; - Ўртача чек ва меҳмонлар сонини ошириш; - Ходимларни ўқитиш ва мотивация қилиш; - Меҳмонлар шикоятлари ва таклифлари билан ишлаш; - Ресторанда тозалик, тартиб ва хизмат кўрсатиш стандартларини таъминлаш; - Кунлик асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва раҳбариятга ҳисобот бериш; - Муаммоларни мустақил ҳал қилиш ва натижа учун жавобгар бўлиш. Талаблар: - Ресторан соҳасида бошқарув лавозимида иш тажрибаси; - Жамоани бошқариш ва натижа талаб қила олиш; - Ресторан бизнеси, сервис ва савдо жараёнларини яхши тушуниш; - Таннарх, тушум ва харажатлар билан ишлай олиш; - Рақамлар ва ҳисоботларни таҳлил қилиш қобилияти; - Ташаббускорлик, масъулият ва юқори интизом; - Мустақил қарор қабул қила олиш; - Ресторанни тизимли бошқара олиш. Биз таклиф қиламиз: Иш вакти 9:00-23:00. 6 кунлик иш куни усиб борувчи маош 10 000 000 сум маош натижага қараб бонус Иш жойи: Бухоро шаҳри, «Tokcha» ресторани Агар сиз ресторанни шунчаки назорат қилиш эмас, балки уни ривожлантириш, тушумни ошириш ва фойдани кўпайтириш учун масъулият олишга тайёр бўлсангиз — биз сизни жамоамизда кутиб қоламиз. HR_GeneralistTameer телеграмига Узингиз ва тажрибангиз хакида резюме юборинг. Тел килманг факат резюме кабул килинади..

IshMap.uz — barcha vakansiyalar