Қорақалпоғистон Республикаси ҚЎНҒИРОТ тумани АЁҚШ Оператори

UNG PETRO · Qoraqalpog'iston · 5 mln so'm – 5.1 mln so'm

Қорақалпоғистон Республикаси ҚЎНҒИРОТ тумани Мижозларга хизмат кўрсатиш ва сотувлар • Ёнилғи қуйиш: Тўловларни терминал орқали) қабул қилиш ва ёнилғи тарқатиш колонкаларини ишга тушириш. • Кассада ишлаш: Касса аппарати, чеклар, лояллик (бонус) карталари ва ёнилғи талонлари билан ишлаш. • Мижозларга маслаҳат бериш: Ёнилғи турлари, қўшимча хизматлар ҳақида маълумот бериш. Нефт маҳсулотларини қабул қилиш ва ҳисобга олиш бензин • Бензовозни кутиб олиш: Ҳужжатларни текшириш, ёнилғини сиғимларга (резервуарларга) тўкишдан олдин ва кейин уларнинг ҳажми ҳамда ҳароратини ўлчаш. • Сифатни назорат қилиш: Ёнилғида сув ёки ёт моддалар йўқлигини визуал текшириш. • Ҳисобот юритиш: Қабул қилинган ва сотилган ёнилғи миқдорини смена журналига ёзиб бориш. Хавфсизлик ва техник назорат • Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш: Мижозларнинг заправка ҳудудида сигарет чекмаслиги ва машина моторини ўчириб ёнилғи қуйишини назорат қилиш. • Ускуналарни кузатиш: Колонкалар ва шиланкалар созлигини, ёнилғи оқиб кетмаётганини текшириб туриш. • Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш: Ёнғин ёки ёнилғи тўкилиб кетганда ўзини қандай тутишни билиш, ўт ўчиргичдан фойдалана олиш. Хўжалик ишлари ва сменани топшириш • Тозаликни сақлаш: Касса атрофини, дўкон ичини ва колонкалар ёнини тоза тутиш. • Сменани топшириш: Касса ҳисоботларини чиқариш ва қолган товарларни кейинги сменага топшириш.

Qoraqalpog'istonda ishlar · IshMap.uz — barcha vakansiyalar