Сотувчи-менежер
MINGTA MILIONER CLUB · Toshkent shahri · 3.8 mln so'm – 6.3 mln so'm
WMG — тадбиркорлар ва бизнес эгаларини ўқитиш, уларнинг бизнесини ривожлантириш ва тизимлаштиришга ёрдам берувчи таълим компанияси.
Вазифалар
• Асосан совуқ мижозлар базаси билан ишлаш: тадбиркорларга қўнғироқ қилиш, қизиқтириш ва учрашув ёки очиқ дарсга таклиф қилиш
• Тадбиркорлар билан суҳбат ўтказиш, эҳтиёжини аниқлаш, курс ва клуб аъзолигини сотиш
• Катта чекли сотувларни ёпиш
• amoCRM да битимларни юритиш, ҳар бир мижозга кейинги қадамни белгилаш
• Очиқ дарсга келганлар билан ишлаш ва уларни сотувга олиб чиқиш
• Кунлик ва ойлик сотув режасини бажариш
Талаблар
• Сотув менежери сифатида камида 3 йиллик тажриба
• Совуқ база билан ишлаш бўйича катта тажриба: совуқ қўнғироқлардан сотувга олиб чиқа олиш
• Катта сотувлар қилган, натижасини рақамда кўрсата оладиган бўлиш
• Ўзбек тилида равон ва ишонарли мулоқот
• CRM билан ишлаш (amoCRM бўлса афзал)
• Фаоллик, интизом, натижага йўналтирилганлик
Афзаллик
• Инфо-бизнес, таълим ёки курслар сотувида ишлаган бўлиш
• Тадбиркорлар (B2B) билан ишлаш тажрибаси
Биз таклиф қиламиз
• Ойлик ва бонус тизими суҳбат давомида келишилади
• Ўртача даромад ойига 10 млн сўмдан юқори, натижага қараб чекланмаган
• Иш вақти: [10:00-19:00, ҳафтада 6 кун]
• Замонавий офис: Modera Towers
• Сотув бўйича ўқитиш, кучли тадбиркорлар муҳитида ишлаш
• Клуб тадбирларида ва бизнес сафарларда қатнашиш имконияти
Резюменгизни юборинг. Жавоб беришдан олдин битта саволга ёзинг: "Совуқ базадан қилган энг катта сотувингиз қандай бўлган?"