Колл-марказ оператори
TOSHKENT TOVAR XOMASHYO BIRJASI · Toshkent shahri
Мажбуриятлари:
• Мижозларнинг телефон қўнғироқларини қабул қилиш ва уларга тегишли маълумотларни тақдим этиш;
• Мижозларнинг мурожаатлари, саволлари ва муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳал этиш;
• Электрон почта, мессенжерлар ва бошқа алоқа каналлари орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш;
• Компания хизматлари ва электрон савдо платформаси фаолияти бўйича мижозларга маслаҳат бериш;
• Мижозларнинг мурожаатларини тегишли бўлимларга йўналтириш ва уларнинг ижросини кузатиб бориш;
• Мурожаатлар бўйича маълумотларни тегишли тизимларга киритиш ва юритиш;
• Мижозлар билан хушмуомала, профессионал ва самарали мулоқотни таъминлаш;
• Call-марказ фаолияти бўйича белгиланган ҳисоботларни юритиш.
Мажбурий талаблар:
• Колл-марказда камида 1 йил амалий тажриба (мажбурий)
• Ўрта махсус ёки олий маълумот;
• Ўзбек ва рус тилларида равон, тушунарли нутқга эга бўлиш;
• Компьютер ва офис дастурларидан фойдалана олиш;
• Давлат харидлари ва биржа савдолари бўйича қонунчиликни билиши;
• Мижозларга қўнғироқ қилиб хамкорликни йўлга қўйиш;
• Юридик мижозларга платформада ишлаш, эълонларни тўғри жойлаштиришда қўллаб-қуватлаш.
• Мулоқотга киришувчанлик ва мижозлар билан ишлаш кўникмаси;
• Масъулиятлилик, хушмуомалалик ва стрессга чидамлилик;
• 09:00 – 18:00 гача офисда тўлиқ ишлашга тайёрлик;
• AMO CRM, Bitrix ёки бошқа CRM тизимларида иш тажрибаси, қийин клиентлар билан ишлаш бўйича тажриба, колл-марказ KPI лари билан ишлаганлик номзодларга устунлик беради.
Шароитлар:
• Расмий ишга жойлашиш;
• Барқарор иш ҳақи;
• 5/2 иш графиги;
• Қулай ва замонавий иш муҳити;
• Касбий ривожланиш ва ўсиш имконияти;
• Тажрибали жамоада ишлаш;
• Меҳнат қонунчилигига мувофиқ ижтимоий кафолатлар
• Синов муддати: 3 ой