Главный инженер производства

KARTON WORKS · Xorazm · 10 mln so'm – 15 mln so'm

MATBAA PAPER MANAGEMENT GROUP Главный инженер [Начальник службы ТОиР] лавозимига танлов эълон қилади. ✅ Номзодларга талаблар: ✅ Ишлаб чиқаришда бош инженер ёки таъмирлаш устаси сифатида камида 2 йил иш тажриба; ✅ Насослар, электромеханика ва подшипник узелларини билиш; ✅ Одамларни бошқара олиш ва улардан талаб қилиш қобилияти. ✅ Вазифалари: ✅ Барча ускуналарни (насосы, приводы, редукторы, пневматику, гидравлику) ишчи ва тоза ҳолатда сақлаш; ✅ Режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш (планово-предупредительный ремонт) жадвалини тузиш ва механикларга ишни нарядлар билан тақсимлаш; ✅ Течларни (суюқлик ёки газнинг сизиб чиқиши) бартараф этиш ва асбобларни соз ҳолда сақлаш: ҳар бир манометр кўрсатиб туради, ҳар бир фланецда (қувур улаш жойи) течь йўқ; ✅ Ҳар бир поломкани (ускунанинг бузилиши, ишдан чиқиши) сабабигача таҳлил қилиш, такрорланишига йўл қўймаслик; ✅ Кабинетда эмас, цехда ишлаш: ҳар куни айланиб чиқиш, таъмир сифатини шахсан назорат қилиш; ✅ Ҳар бир бажарилган иш ва аниқланган нуқсонни ҳисобга олиш учун ёрдамчига етказиш: оғзаки, ёзма ёки расм орқали. ✅ Қандай фикрлаш керак (компаниямиз тамойиллари): ✅ Тозалик — муаммони эрта кўриш усули. Тоза ускунада томчи (течь белгиси) дарҳол кўзга ташланади; ✅ Сифат — ҳеч ким кўрмаётган бўлса ҳам тўғри ишлашдир; ✅ Қиймат шикоятдан эмас, ҳаракатдан пайдо бўлади. Муаммони кўтарган одам унинг ечимини ҳам таклиф қилади. ✅ Энг яхши таъмир — талаб этилмаган таъмир; ✅ Запись йўқ — иш ҳам бўлмаган. Записни ёрдамчи юритади, лекин унинг тўғрилиги учун главный инженер жавоб беради. 😊 Кимлар кўриб чиқилмайди: ✅ Тинч иш излаётганлар. Ишлаб чиқариш тўхтовсиз ишлайди, ускуна ҳар куни эътибор талаб қилади; ✅ Ўрганишни ва ўсишни истамайдиганлар; ✅ «Ўзим ҳаммасини биламан» деганларни. Ўн йил бир хил иш қилиш — ҳали ўн йиллик тажриба дегани эмас; ✅ Режалаштира олмайдиганлар; ✅ «Озгина течь — нормал» деб ҳисоблайдиганлар. ✅ Биз нималарни таклиф қиламиз: ✅ 10 - 15 млн ойлик маоши ва натижага қараб бонус; ✅ Ёрдамчи — учёт, наряд ва графикларни ўзи юритади. Сизнинг жойингиз — ускуна ёнида, компьютер олдида эмас. ✅ Бепул тушлик; ✅ Махсус иш кийими; ✅ Барча меҳнат кафолатлари асосида расмий иш; ✅ Ўқиш имкониятлари ва карьера ўсиши. ⚠️ Бизнинг жамоамизга қўшилмоқчи бўлсангиз, Анкетани тўлдиринг! Телеграм: hrmatbaapaper Карьерада янги босқич: Илғор жамоамизга марҳамат!

IshMap.uz — barcha vakansiyalar