Ҳудудий менеджер (Хоразим)
YOU CLOUD · Xorazm · 6 mln so'm
Ҳудудий менеджер (Хоразим вилояти)
Компания: Такси хизмати
Иш жойи:Хоразим вилояти
Биз кимни қидиряпмиз?
Такси хизматини ривожлантириш ва ҳайдовчилар базасини кенгайтириш учун фаол, масъулиятли ва коммуникация кўникмалари юқори бўлган ҳудудий менеджерни жамоамизга таклиф қиламиз.
Асосий вазифалар:
• Хоразим вилояти ҳудудида янги ҳайдовчиларни жалб қилиш;
• Ҳайдовчилар билан доимий мулоқот қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;
• Telegram, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали номзодларни излаш ва улар билан ишлаш;
• Янги ҳайдовчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини мувофиқлаштириш;
• Белгиланган KPI ва режаларнинг бажарилишини таъминлаш;
• Ҳудудда бозорни таҳлил қилиш ва рақобатчилар фаолиятини ўрганиш;
• Кунлик ва ойлик ҳисоботларни тақдим этиш.
Талаблар:
• Ўрта махсус ёки олий маълумот;
• Савдо, рекрутинг, ҳудудий ривожлантириш ёки мижозлар билан ишлаш соҳасида камида 1 йиллик тажриба;
• Telegram, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлардан эркин фойдаланиш;
• Microsoft Office (Word, Excel) дастурларида ишлаш кўникмаси;
• Кучли мулоқот ва музокара олиб бориш қобилияти;
• Масъулиятли, ташаббускор ва натижага йўналтирилган бўлиш;
• Хизмат сафарларига тайёрлик;
Биз таклиф қиламиз:
• Рақобатбардош иш ҳақи (оклад + KPI + бонус);
• Расмий ишга қабул қилиш;
• Карьера ва касбий ривожланиш имкониятлари;
• Корпоратив ўқув дастурлари;
• Замонавий ва дўстона жамоада ишлаш имконияти.