Лифтёр механик

RENAISSANCE PERFECTLY ENGINEERING · Toshkent shahri · 6 mln so'm – 7 mln so'm

Обязанности: Лифтчининг асосий вазифалари Лифтнинг белгиланган иш тартибига мувофиқ ишлашини назорат қилиш. Лифтдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини кузатиб бориш. Лифт кабинаси, эшиклари ва фойдаланувчилар учун ажратилган жойларнинг тозалиги ва тартибини назорат қилиш. Лифтда носозлик, ғайритабиий шовқин, эшикларнинг тўғри ишламаслиги ёки бошқа хавфли ҳолатлар аниқланганда лифтдан фойдаланишни тўхтатиш чораларини кўриш ва масъул шахсга хабар бериш. Лифтда одамлар қисилиб қолган ёки кабинада қолиб кетган ҳолатларда белгиланган хавфсизлик тартибига мувофиқ ҳаракат қилиш, диспетчер ёки авария хизматига хабар бериш. Лифтнинг ишлаши, тўхташи, аниқланган носозликлар ва кўрилган чоралар бўйича тегишли журналларга қайдлар киритиш. Лифтдан фойдаланувчиларга хавфсизлик қоидалари бўйича тушунтириш бериш. Иш жойида меҳнат интизоми, санитария-гигиена талаблари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. Белгиланган техник хизмат кўрсатиш графигига риоя қилиш. Бажарилган ишлар ва аниқланган носозликлар тўғрисида ҳаққоний маълумотларни тегишли ҳужжатларга киритиш. Меҳнатни муҳофаза қилиш, электр хавфсизлиги ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш талабларига амал қилиш. Лифтнинг хавфсиз ишлашига таъсир этувчи ҳимоя қурилмаларини ўзбошимчалик билан ўчирмаслик, блокировкаларни четлаб ўтмаслик ва хавфсизлик тизимларини ишдан чиқармаслик. Белгиланган ваколат ва малакадан ташқари бўлган ишларга киришмаслик. Авария, бахтсиз ҳодиса ёки фавқулодда вазият юзага келганда белгиланган тартибда ҳаракат қилиш ва раҳбариятни хабардор этиш.

IshMap.uz — barcha vakansiyalar