Sotuv menejeri agent

Продавец · Toshkent shahri · 2 mln so'm – 15 mln so'm

ВАКАНСИЯ: КИТОБ ЧОП ЭТИШ БЎЙИЧА САВДО МЕНЕЖЕРИ Компания: Printora типографияси Манзил: Тошкент шаҳри Маош: 3–4 млн сўм + сотув натижасига қараб бонус. Биз ҳақимизда Printora — китоблар ва полиграфия маҳсулотларини чоп этиш билан шуғулланувчи типография. Биз янги мижозларни мустақил излайдиган, буюртмалар олиб келадиган ва доимий ҳамкорлар базасини шакллантирадиган менежер қидиряпмиз. Вазифалар: - Китоб чоп эттиришга эҳтиёжи бор янги мижозларни излаш. - Нашриётлар, китоб муаллифлари, ўқув марказлари, мактаблар, университетлар ва компаниялар билан боғланиш. - Телефон орқали қўнғироқ қилиш, Telegram орқали ёзиш ва учрашувлар ташкил этиш. - Мижоз эҳтиёжини аниқлаш ва типография билан биргаликда буюртма нархини ҳисоблаш. - Тижорат таклифларини тайёрлаш ва буюртмани тўловгача олиб бориш. - Мижозлар базасини юритиш ва такрорий буюртмаларни кўпайтириш. Талаблар: - Фаол савдо ёки мижоз топиш бўйича тажриба. - Янги мижозларни мустақил излаш қобилияти. - Ўзбек ва рус тилларида мулоқот қила олиш. - Музокара олиб бориш, масъулият ва натижага интилиш. - Компьютер, электрон жадваллар ва мессенжерлардан фойдалана олиш. Биз таклиф қиламиз: - Ойлик 3–4 млн сўм. - Сотув натижасига қараб қўшимча бонус. - Доимий мижозлар базасини шакллантириш орқали даромадни ошириш имконияти. - Нарх ҳисоблаш ва буюртмаларни ишлаб чиқаришга топширишда компания ёрдами.

IshMap.uz — barcha vakansiyalar