Сертификатлаш ишлари бўйича мутахассис ишга олинади
HRhr · Navoiy · 8 mln so'm – 15 mln so'm
Навоий вилояти Кармана тумани эркин иқтисодий зонада жойлашган "TELECOM DEVICES PRO" MCHJ га Сертификатлаш ишлари бўйича мутахассис ишга олинади.
• ЭСЛАТМА: Ишга кирмоқчи бўлган ходим Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган бўлиши хам мумкин.
ТАЛАБЛАР:
• Сертификатлаш ишлари бўйича камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
• Компьютер технологияларида аъло даражада ишлай олиши;
• Ҳужжатлар билан ишлай олиши;
ВАЗИФАЛАРИ:
• Сертификатлаш ишлари бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ва керакли ташкилотларга тақдим этиш.
• Ишлаб чиқариладиган махсулотларга сертификат олиш жараёнларида иштирок этиш.
• Янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жорий этишда уларнинг сифат талабларини белгилаш ва назорат қилиш ишларида иштирок этиш.
• Маҳсулот сифатига оид техник ҳужжатларнинг тўғри юритилиши ва сақланишини таъминлашда иштирок этиш.
• Сифат менежменти тизими доирасида белгиланган вазифаларни бажариш
• Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг белгиланган сифат талабларига мувофиқлигини назорат қилиш.
• Маҳсулот сифатига қўйиладиган техник, технологик ва эксплуатацион талабларни ўрганиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш.
• Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш жараёнларида иштирок этиш.
• Ишлаб чиқариш жараёнининг белгиланган технологик режим ва параметрларга мувофиқ олиб борилишини назорат қилиш.
• Маҳсулотлардан намуналар олиш, уларни текшириш ва синовдан ўтказиш жараёнларида иштирок этиш.
• Назорат ва синов натижаларини белгиланган шаклларда расмийлаштириш ҳамда уларнинг ишончлилигини таъминлаш.
ШАРОИТ ВА ҚУЛАЙЛИКЛАР:
• Иш кунлари: 5/2
• Иш вақти: 8.00-17.00 ёки онлайн (келишувга кўра)
• Ойлик иш ҳақи сухбат жараёнида аниқ белгиланади
• Ишхона хисобидан бепул тушлик;
• Байрамларда рағбатлантириш пуллари;
• Байрам кунларида қўшимча дам олиш кунлари;
• Йиллик мехнат таътили;
Манзил : Навоий вилояти Кармана тумани. Эркин иқтисодий зона
ЭСЛАТМА: Ишга кирмоқчи бўлган ходим Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган бўлиши хам мумкин.
• Мурожаат учун душанбадан шанба кунигача соат 9.00 дан 18.00 га қадар телефон ёки телеграмм орқали алоқага чиқишингиз мумкин.
• Бошқа вақтларда безовта қилмаслигингизни илтимос қиламиз