МЕБЕЛЬ УСТАСИ ПРОФЕССИОНАЛ КОРПУСНОЙ

ASHWOOD · Andijon · 10 mln so'm – 20 mln so'm

Обязанности: • Индивидуал буюртмалар асосида корпусли мебельни сифатли тайёрлаш ва йиғиш. • БАЗИС дастурида тайёрланган чизмалар асосида ишлаш. • Деталларни ўлчамлар бўйича тўғри тайёрлаш, йиғиш ва монтаж қилиш. • Премиум фурнитура ва механизмларни тўғри ўрнатиш ва созлаш. • Тайёр маҳсулот сифати, аниқлиги ва ташқи кўринишини таъминлаш. • Ишлаб чиқариш станокларидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш. • Материаллар ва фурнитуралардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш интизомига риоя қилиш. • Конструктор ва цех раҳбари билан ҳамкорликда ишлаш. Требования: • Корпусли мебель ишлаб чиқариш бўйича амалий тажриба шарт. • BLUM, Hettich, Hi-Gold ва бошқа премиум мебель фурнитуралари ҳамда механизмлари билан ишлай олиш. • БАЗИС чизмаларини ўқий олиш ва тушуниш. • Деталларни чизмалар асосида мустақил тайёрлаш ва мебельни нолдан йиғиш қобилияти. • Мебель материаллари, фурнитураси ва йиғиш технологияларини яхши билиш. • Масъулиятли, интизомли ва сифатга талабчан бўлиш. • Қўшимча устунликлар • Bizda Bor Stanoklar • Prisatka , Lazer Kromka ,Rover ,Altendorf Arra .Goryachi Pres , Frezalar • Иш шароитлари • Иш графиги: 6/1, якшанба — дам олиш куни. • Иш вақти: 08:00–18:00. • Овқат корхона ҳисобидан. • Яшаш учун жой берилади. • Маош тажриба ва малакага қараб келишилади. • Манзил: Андижон шаҳри, ҲБК заводи ҳудуди, мўлжал — Bobur автосалони. ASHWOOD MEBEL — бизга оддий ишчи эмас, премиум даражадаги буюртма мебелларни сифатли тайёрлай оладиган профессионал уста керак!

IshMap.uz — barcha vakansiyalar